Sardor Tairov - Malikam текст песни

Текст песни Malikam - Sardor Tairov




Сўзимни ўхшатиб сўзингга,
Кўзимни қаратиб кўзингга,
Ўзимни ўргатиб ўзингга,
Кетасанми, мендан кечасанми?
Етмасми тақдирнинг жазоси,
Кетмас бу кўзларинг қароси,
Битмас ҳеч муҳаббат яроси,
Биласанми, жоним, биласанми?
Маликам дейму ёки Лайли,
Бири кам дунё дедик, майли.
Ҳар куни ҳам кўрмасам ҳам майли,
Сўнгги бора бир бор кўришайлик.
Маликам дейму ёки Лайли,
Бири кам дунё дедик, майли.
Ҳар куни ҳам кўрмасам ҳам майли,
Сўнгги бора бир бор кўришайлик.
Жонингга жон тўкиб, эй нигор,
Пойингга гуллар тўкиб, интизор,
Ёнимга чорласам сўнгги бор,
Келасанми, жоним, келасанми?
Айт, қачон оғритдим дилингни,
Қай томон бошладинг йўлингни?
Во ажаб, ўзгага қўлингни
Тутасанми, жоним, тутасанми?
Маликам дейму ёки Лайли,
Бири кам дунё дедик, майли.
Ҳар куни ҳам кўрмасам ҳам майли,
Сўнгги бора бир бор кўришайлик.
Маликам дейму ёки Лайли,
Бири кам дунё дедик, майли.
Ҳар куни ҳам кўрмасам ҳам майли,
Сўнгги бора бир бор кўришайлик.
Айт, қачон оғритдим дилингни,
Қай томон бошладинг йўлингни?
Во ажаб, ўзгага қўлингни
Тутасанми, жоним, тутасанми?
Маликам дейму ёки Лайли,
Бири кам дунё дедик, майли.
Ҳар куни ҳам кўрмасам ҳам майли,
Сўнгги бора бир бор кўришайлик.
Маликам дейму ёки Лайли,
Бири кам дунё дедик, майли.
Ҳар куни ҳам кўрмасам ҳам майли,
Сўнгги бора бир бор кўришайлик.





Внимание! Не стесняйтесь оставлять отзывы.