Yulduz Usmonova - Ber Ollohim текст песни

Текст песни Ber Ollohim - Yulduz Usmonova



Таъмагир тортқилаб
Нафси қўймас дейдилар
Нокас ўзи тўйса ҳам
Кўзи тўймас дейдилар
Ёлғон дунё, бу дунё
Арзон дунё, бу дунё
Не не ҳоким, беклардан
Қолган дунё бу дунё
Ёлғон дунё, бу дунё
Арзон дунё, бу дунё
Не не ҳоким, беклардан
Қолган дунё бу дунё
Орзуларим учтаси
Учтасимас ўнтаси
Ўнтасимас ҳаммаси
Бер Оллоҳим, бер, бер
Орзуларим учтаси
Учтасимас ўнтаси
Ўнтасимас ҳаммаси
Бер Оллоҳим, бер, бер
Узат дерсан бер дерсан
Ҳеч қўймадинг одамзот
Туя тўйди фил тўйди
Сен тўймадинг одамзот
Киприкдан ҳам қисқадир
Мол-у дунё йўллари
Ибрат бўлсин Искандар
Очиқ кетган қўллари
Киприкдан ҳам қисқадир
Мол-у дунё йўллари
Ибрат бўлсин Искандар
Очиқ кетган қўллари
Орзуларим учтаси
Учтасимас ўнтаси
Ўнтасимас ҳаммаси
Бер Оллоҳим, бер, бер
Орзуларим учтаси
Учтасимас ўнтаси
Ўнтасимас ҳаммаси
Бер Оллоҳим, бер, бер
Шукур қилар ҳаттоки қумурстқа-паррандалар
Шукур дейсан сен қачон?
Ҳом сут эмган бандалар
Узат дейсан, бер дейсан
Ҳеч қўймадинг одамзот
Туя тўйди, фил тўйди
Сен бир тўймадинг одамзот
Орзуларим учтаси
Учтасимас ўнтаси
Ўнтасимас ҳаммаси
Бер Оллоҳим, бер, бер
Орзуларим учтаси
Учтасимас ўнтаси
Ўнтасимас ҳаммаси
Бер Оллоҳим, бер, бер
Орзуларим унтаси
Унтасимас ҳаммаси
Ҳаммасимас - озгинаси
Бер Оллоҳим, бер, бер




Yulduz Usmonova - Oqqan daryo oqaveradi
Альбом Oqqan daryo oqaveradi
дата релиза
12-05-1999




Внимание! Не стесняйтесь оставлять отзывы.